Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экологияга оид ҳуқуқбузарликлар энг кўп Қорақалпоғистон ва Самарқандда қайд этилди

Экологияга оид ҳуқуқбузарликлар энг кўп Қорақалпоғистон ва Самарқандда қайд этилди

2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи ярмида экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан жами 403 нафар шахсга оид 220 та жиноят иши кўрилди. Улардан 213 та иш бўйича ҳукм чиқарилган, 7 та иш тугатилган.

Жиноятлар асосан:

  • ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;

  • экинзорлар, ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш.

Энг кўп жиноят Қорақалпоғистон, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарёда қайд этилган.

Шу даврда судлар томонидан 2 466 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Улар бўйича 2 235 тасида маъмурий жазо қўлланилган, 231 таси тугатилган.

Маъмурий ишларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида содир этилган.

Энг кўп қонунбузарликлар:

  • сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;

  • ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш;

  • фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш.

Статистика ушбу ҳудудларда профилактика чораларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг