Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 12 киши ёнғинда ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган Алғабас қишлоғида ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 9 нафари — болалар.
Фожиа бугун эрта тонгда содир бўлган. Икки қаватли уй олов қуршовида қолган. Ҳушсиз топилган уч киши шифохонага жўнатилган.
Қўшниларнинг гувоҳлик беришича, ёнган уйда меҳмонлар ҳам бўлган, чунки бир кун олдин мезбонникида тадбир ўтказилган.
Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди. Ҳукумат ва вилоят ҳокимига ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг яқин қариндошларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш ва фожиа сабабларини ўрганиш топширилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter