Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда Ўзбекистон Словакия қўшма концерти бўлиб ўтди

Самарқандда Ўзбекистон Словакия қўшма концерти бўлиб ўтди

Концертга ЮНЕСКО бош директори, Словакия президенти, ҳукумат вакиллари ва бошқалар ташриф буюрди.

Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси тадбирлари доирасидаЎзбекистон ва Словакия санъаткорларининг қўшма концерти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Вилоят Мусиқа ва драма театри саҳнасида Ўзбекистоннинг "Баҳор" ва Словакиянинг "Лучница" ансамбллари ўзларининг энг яхши рақс ва мусиқий чиқишларини намойиш этишди.

Концертда ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле, Словакия Президенти Петер Пеллегрини, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва жамоатчилик иштирок этди.

Самарқандда 30 октябрдан 14 ноябрга қадар ЮНEСКОнинг Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу конференция 1985 йилдан буён биринчи марта ЮНEСКОнинг Париждаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилмоқда. Анжуманга ЮНEСКО котибиятидан 400 киши ва ташкилотга аъзо барча 194 та давлатдан 6 мингга яқин меҳмонлар ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг