Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича ҳисоботни эшитди

Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича ҳисоботни эшитди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади.

Учрашувда Туркия Республикаси Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили ҳам иштирок этди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик изчил ривожланиб, жумладан, идоралараро алоқалар кенгайиб бораётгани, қўшма тадбирлар ташкил этилиб, ҳарбий мутахассислар тайёрланаётгани алоҳида таъкидланди.

Ҳарбий соҳадаги шерикликни янада чуқурлаштириш борасидаги интилиш қатъий экани таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг