Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Soliq иловаси орқали бир ойда 143,2 млрд сўм кешбэк тўланди

Soliq иловаси орқали бир ойда 143,2 млрд сўм кешбэк тўланди

Фото: Xabar.uz

2026 йил феврал ойида истеъмолчиларга жами 197,2 млн дона чек учун 143,2 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўлангани маълум қилинди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» Телеграм каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, феврал ойида тўланган кешбэкнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 41,9 млрд сўмни ташкил этган.

Ундан кейинги ўринда Фарғона вилояти бўлиб, бу ҳудудда 21 млрд сўм кешбэк қайтарилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 15,8 млрд сўм, Андижон вилоятида 12,8 млрд сўм, Самарқанд вилоятида эса 9 млрд сўм кешбэк тўланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг