Тақиқланган жойларда чўмилганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
Тегишли қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида Сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда (МЖтК 2042-модда билан тўлдирилмоқда).
Унга кўра, сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларини бузиш, яъни акваторияларда пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, шу жумладан сувда оммавий дам олинадиган жойларда аҳолининг хавфсизлигини ва сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик, шунингдек чўмилиш тақиқланган ҳудудда чўмилиш – фуқароларга БҲМнинг 1 баравари, мансабдор шахсларга эса 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда эса фуқароларга БҲМнинг 3 баравари, мансабдор шахсларга эса 5 баравари миқдорида жарима қўллаш таклиф қилинмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter