Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теҳрон таклиф этган 10 бандли сулҳ режаси тафсилотлари маълум қилинди

Теҳрон таклиф этган 10 бандли сулҳ режаси тафсилотлари маълум қилинди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар доирасида Теҳрон таклиф этган 10 бандли сулҳ режаси тафсилотлари ОАВ орқали маълум бўлди.

Манбаларга кўра, Эрон режада Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни сақлаб қолиш, уран бойитиш ҳуқуқини сақлаш ва халқаро санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Шунингдек, АҚШ қўшинларини минтақадан чиқариш, товон тўлаш ва барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартлари ҳам илгари сурилган.

Айни пайтда, режанинг янада юмшоқ вариантида Эрон ядровий дастурни чеклаш ва ядровий қурол яратмасликка тайёр экани айтилмоқда.

ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, ҳужжатнинг турли версиялари ўртасида фарқлар мавжуд. Хусусан, уран бойитиш ҳуқуқи ҳақидаги банд форс тилидаги вариантда бор, аммо инглиз тилидаги версияда йўқ.

Қуйида турли ОАВлар эълон қилаётган 10 бандли сулҳ режаси:

  1. Ҳужум қилмаслик (non-aggression pledge)
    – АҚШ ва иттифоқчилар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши
  2. Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни сақлаш
    – Эрон стратегик йўлакдаги таъсирини сақлаб қолиши
  3. Уран бойитиш ҳуқуқини сақлаш
    – Эрон ядровий дастурини тўлиқ бекор қилмаслиги
  4. Асосий санкцияларни бекор қилиш
    – АҚШ томонидан жорий этилган иқтисодий чекловларни олиб ташлаш
  5. Иккиламчи санкцияларни бекор қилиш
    – учинчи давлатларга қаратилган санкцияларни ҳам тугатиш
  6. БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларини қайта кўриб чиқиш
    – Эронга қарши халқаро чекловларни бекор қилиш
  7. МАГАТЭ (IAEA) босимларини камайтириш/бекор қилиш
    – ядровий дастур бўйича қаттиқ назоратни юмшатиш
  8. Эронга етказилган зарар учун компенсация
    – уруш ёки санкциялар оқибатидаги йўқотишлар учун товон
  9. АҚШ қўшинларини минтақадан чиқариш
    – Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳозирликни камайтириш
  10. Барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш
    – жумладан, Ливан ва бошқа ҳудудлардаги тўқнашувларни ҳам

АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур ҳужжатни «музокаралар учун асос» деб атаб, эҳтимолий келишув ядровий масалани тўлиқ ҳал қилиши мумкинлигини билдирган.

Бироқ таҳлилчилар фикрича, томонлар позицияси ҳали ҳам сезиларли даражада фарқ қилмоқда ва якуний келишувга эришиш осон бўлмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳукумати «буюк ғалаба қозонганини» эълон қилиб, «жинояткор Американи 10 банддан иборат режасини қабул қилишга мажбурлаганини» маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг