Тишларни тез-тез тозалаш зарарли — шифокор
Тишларни тозалашга ҳаддан ташқари берилиш оғиз бўшлиғи саломатлигига жиддий путур етказиши мумкин, дея огоҳлантирди стоматолог-терапевт Виктория Чередниченко.
Таъкидланишича, ҳозирда стоматологлар ўз беморларини ҳар бир овқатланишдан кейин тишларини тозалашга ундашмайди. Тишларни мунтазам тозалаш профилактиканинг муҳим жиҳати ҳисоблансада, тишларни парваришлашда иккита хавфли жиҳат мавжуд.
«Баъзи одамлар тишларини кунига бир марта тозалайди ёки буни умуман унутишади, айримлар эса аксинча, тиш гигиенасига ҳаддан зиёд кўп эътибор беришади. Ҳар икки ҳолат ҳам яхши эмас», — деди мутахассис.
Энг яхшиси кунига икки марта — эрталаб ва кечқурун тишларни тозалашдир. Тишларни кўп ювиш уларнинг шикастланиши ва емирилишга олиб келиши мумкин.
Тишларни эрталаб нонуштадан кейин ва кечки пайт уйқудан олдин юмшоқ ёки ўртача қаттиқликдаги чўтка ва паст абразив кўрсаткичли паста ёрдамида тозалаш тавсия қилинади. Бунда тиш ва милкларга қаттиқ босим ўтказмаслик керак ва жараён 2-3 дақиқа давом этиши керак. Тиш чўткасини вақтида — камида уч ойда бир марта алмаштириш муҳим.
Албатта, тишларим соғлом бўлсин десангиз, мунтазам стоматолог маслаҳатини олиб туринг!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter