Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имом Бухорий мажмуасидан фоторепортаж

Имом Бухорий мажмуасидан фоторепортаж

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласида жойлашган улуғ муҳаддис бобомиз – Имом Бухорий ҳазратлари номи билан аталадиган муқаддас зиёратгоҳ жорий йилнинг 18 март санасида, Рамазон ҳайити байрами арафасида қайта очилди.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан қайтадан бунёд этилган мазкур мажмуа буюк муҳаддис олимнинг мусулмон оламида тутган ўрни ва салоҳиятига муносиб бўй кўрсатди.

Қайрийб 8 йил давом этган қурилиш-бунёдкорлик ишларида ушбу манзилда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг тўрт бурчагида 75 метр баландликдаги миноралар қад кўтарди.

Шунингдек, ташриф буюрувчи зиёратчилар учун мажмуа атрофида уч ва тўрт юлдузли 20 дан ортиқ замонавий меҳмонхона, миллий ва дунё халқлари таомларини тайёрловчи 10 га яқин ресторан ва ошхоналар, 1800 дан ортиқ транспорт воситасини сақлашга мўлжалланган 4 та автотураргоҳ, 40 га яқин электромобилларни қувватлаш нуқталари, 100 га яқин савдо ва сервис шохобчалари ташкил этилди.

Зиёратгоҳ жойлашган Хўжа Исмоил маҳалласи инфратузилмаси ҳам янгиланди, меҳмонхона-уйлар ташкил қилинди. Айни пайтда маҳаллада 18 та кўп қаватли уй қурилди, кўплаб савдо ва сервис шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг