Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади
Жорий йил 20 апрел куни Президентнинг «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–66-сон фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланди.
Жумладан, 2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади.
Унда ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Шунингдек, қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:
- ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
- ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter