Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Туйнук операцияси»: 24 яшар йигитнинг қинғир нияти қимматга тушди

«Туйнук операцияси»: 24 яшар йигитнинг қинғир нияти қимматга тушди

Фото: Xabar.uz

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани марказида жойлашган маиший маҳсулотлар дўконига ўғирлик қилиш мақсадида чиққан 24 ёшли йигитнинг режалари амалга ошмади. Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов маълум қилмоқда.

Фуқаро Н.Х. ушбу дўконга кириш учун аввал шиша эшикни синдиришга уринган. Бу уриниши самара бермагач, у бинога туйнук орқали киришга қарор қилган. Кузатув камераларини ҳам ишдан чиқаришга уриниб, ўз изларини яширишга ҳаракат қилган. Бироқ, шу дақиқаларда у кутмаган ҳолат содир бўлган.

Маълум бўлишича, маиший маҳсулотлар дўкони Қўриқлаш хизмати хавфсизлик тизимига уланган бўлган. Аллақачон Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати мониторинг марказига хавотирли сигнал келиб тушган бўлган. Довдираб қолган Н.Х. ўзини эплаб олишга улгуролмай туриб, бир неча дақиқалар ичида воқеа жойига тезкор гуруҳ етиб келган. Ва қўриқланадиган объект яхлитлигини бузилганига гувоҳ бўлишган. Ходимларнинг тезкорлиги ва синчковлиги натидасида Н.Х., айнан, ўша жойнинг ўзида жиноят устида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг