Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойдаги фейервейк фабрикасида портлаш: 26 киши ҳалок бўлган

Хитойдаги фейервейк фабрикасида портлаш: 26 киши ҳалок бўлган

Фото: Haberlar

Хитойнинг Ҳунан провинцияси марказидаги Лиуян шаҳридаги фейервейк фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида 26 киши қурбон бўлди, яна 61 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Чангша шаҳрида расмийлар томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди. 

Аввалроқ Хитой Марказий телевидениеси камида 21 киши ҳалок бўлгани ва 61 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Портлаш тўлқини заводдан 300-400 метр радиусдаги биноларга зарар етказди. 

Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойида ишламоқда. Қутқарув штаби бир километрлик асосий иш зонаси ва уч километрлик назорат зонасини белгилаб қўйди. Аҳоли зудлик билан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Юзлаб одамлар, жумладан, роботлар ва махсус ускуналар оқибатларини бартараф этиш учун сафарбар қилинди. 

Ҳодиса сабаб Хитой раҳбари Си Цзинпин бутун мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш корхоналарида хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди. У жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабини иложи борича тезроқ аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади. 

Луянг заводидаги портлаш душанба куни Пекин вақти билан соат 16:43 да содир бўлди. Хитой жамоат хавфсизлиги идоралари заводга эгалик қилувчи компания раҳбарларини ҳибсга олиш чораларини кўрди. Тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг