Японияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Бугун, 20 апрел куни Япониянинг шимоли-шарқий соҳиллари яқинида 7,4 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Мамлакат метеорология агентлиги соҳилбўйи ҳудудлари учун зудлик билан цунами хавфини эълон қилди.
Зилзила бизнинг вақт билан соат 12:53 да Тинч океанида, Иватэ префектураси соҳиллари яқинида, 10 км чуқурликда содир бўлган.
Цунами тўлқинлари баландлиги 3 метргача етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди. Цунами хавфи асосан Иватэ, Аомори, Мияги префектуралари ва Хоккайдо оролининг жанубий қисмига хавф солмоқда.
Кучли силкинишлар пойтахт Токиода ҳам яққол сезилган.
Япония расмийлари хавфли ҳудудларда яшовчи аҳолини зудлик билан баландроқ жойларга кетишга чақирди. Ушбу ҳудудларда тезюрар поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Талафотлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот келиб тушмади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter