Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин Шарқдаги уруш Суданда ичимлик суви танқислигига сабаб бўлди

Яқин Шарқдаги уруш Суданда ичимлик суви танқислигига сабаб бўлди

Фото: Flickr

Яқин Шарқдаги уруш глобал бозорларга таъсир кўрсатиб, Суданда ичимлик суви танқислигига сабаб бўлди.

Маълум қилинишича, мамлакатда сув таъминоти асосан ер ости сувларини насослар орқали чиқаришга боғлиқ. Бу жараён эса дизель ёқилғисида ишлайдиган генераторлар ёрдамида амалга оширилади.

Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғози чекланганидан сўнг ёқилғи харажатлари ошган ва бу сув нархига ҳам таъсир қилган. Натижада ичимлик суви нархи тахминан 30 фоизга кўтарилган.

Айни пайтда кучли иссиқлик даврида сувга бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, кўплаб оилалар эндиликда тоза ичимлик сувини харид қилиш имкониятидан маҳрум бўлиб, хавфли манбалардан сув истеъмол қилишга мажбур.

Бу эса турли хил касалликлар тарқалиш хавфини оширмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг