Ёш шахматчимиз рапид йўналишида Осиё чемпиони бўлди
Орият Обиджонов яна бир бор жаҳон майдонида ўз даражасини намойиш этди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида 8–18 ёшлар ўртасидаги 27-Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида рапид бўйича ёш шахматчимиз Орият Обиджонов ажойиб натижа қайд этди.
Ҳамюртимиз 12 ёшгача ўғил болалар ўртасида 7 турдан 6 очко жамғариб, 1-ўринни қўлга киритди.
Орият энди стандарт ва блиц йўналишларида ҳам ўз кучини синаб кўради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter