Ўзбекистон Олий судига янги судялар сайланди
Сенатнинг 14-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Акрам Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига тайинланди. Шу билан бирга, у беш йил муддатга Олий суд раиси ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шунингдек, Баҳодир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров ва Нозимжон Жўраев ўн йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланди. Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов эса судялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига тайинланди.
Бундан ташқари, бир қатор судялар лавозимидан озод этилди. Жумладан, бошқа ишга ўтганлиги сабаб Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов ва Элбекжон Тургунбоев Олий суд судьяси лавозимидан озод қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter