Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нам ва салқин ҳаво кириб келмоқда, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин — «Ўзгидромет»

Нам ва салқин ҳаво кириб келмоқда, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин — «Ўзгидромет»

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» хабар беришича, мамлакатимиз ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келмоқда. Кўп ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда.

Қуйида 14 апрел соат 20:00 дан 15 апрел соат 20:00 гача бўлган об-ҳаво прогнози келтирилган.

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 16-18° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 10-15° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 15-20° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 14-17 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.

14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди. 14-17 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг