Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кунига 40 миллиондан ортиқ одам ChatGPTга соғлиққа оид саволлар бермоқда

Кунига 40 миллиондан ортиқ одам ChatGPTга соғлиққа оид саволлар бермоқда

Иллюстратив фото

Кунига дунёдаги 40 миллиондан ортиқ одам соғлиққа оид саволлар билан ChatGPT чат-ботига мурожаат қилади. Бу маълумот чат-ботни ишлаб чиққан компания — OpenAI тадқиқотида юзага чиқди, деб хабар берди Axios.

Тадқиқотчилар 1 042 нафар катта ёшли америкалик ўртасида сўровнома ҳам ўтказишди.

Айтилишича, чат-ботга келиб тушаётган барча сўровларнинг 5 фоиздан ортиғи соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор.

Аксарият америкаликлар сунъий интеллектдан тиббий суғурталарни таққослаш ва хизматлар учун тўлов қилишда ёрдам сўрайди. Одатда кўплаб даволаш муассасалари ёпиқ пайтида бундай мурожаатлар кўпаяди.

Сўнгги уч ойда америкалик респондентларнинг 55 фоизи касаллик аломатларини текшириш ва ўрганиш, 48 фоизи эса тиббиёт атамалари ва шифокорнинг тавсияларига аниқлик киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланган. Бундан ташқари, респондентларнинг 44 фоизи даволаниш йўлларини сўраб, ChatGPT билан мулоқот қилган.

Хабарда айтилишича, АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мураккаб, бирон қарорга келиш учун америкаликларга кўп қўшимча маълумотлар зарур бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг