Асли фаластинлик ливанликни енгиб, Гондурасга президент бўлди
Гондурас миллий сайлов кенгаши мухолифатдаги Миллий партия комзоди Насри Асфурани расман мамлакатнинг сайланган президенти деб эълон қилди.
Овозларнинг 98,27 фоизи санаб чиқилганидан сўнг Асфура 1 479 000 та овоз (40,27 фоиз) тўплагани маълум бўлди. Либерал партия номзоди Насралла — 39,59 фоиз, ҳукмрон Libre партияси вакили Рикси Монкада — 19 фоиз овоз тўплади.
Насри Асфура тўрт йил — 2026 йил 27 январидан 2030 йил 27 январига қадар Салвадор Республикасини бошқаради.
Фото: Instagram
Насри Хуан Асфура Забла — 1958 йилда Гондурас пойтахти Тегусигалпада туғилган. Фаластинлик муҳожирлар Насри Хуан Асфура ва Глория Забланинг фарзанди. Миллий партия етакчиси, 2014–2022 йилларда пойтахт ҳокими бўлган.
Хабарларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг қўллови Насри Асфуранинг сайловда ғалаба қозонишида катта рол ўйнаган.
Иккинчи ўринни эгаллаган номзоднинг ҳам таржимаи ҳоли қизиқ.
Фото: Proceso Digital
Салвадор Алехандро Сесар Насралла Салум ҳам Тегусигалпада туғилган (1953 йил). Спорт журналисти, телебошловчи, тадбиркор, сиёсатчи. Аксилкоррупция партия асосчиси, президентликка икки марта номзод. Насралланинг ота-онаси — асли ливанликлар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter