Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бу уруш – ўлим ва ҳалокат олиб келади» – Ирландия бош вазири

«Бу уруш – ўлим ва ҳалокат олиб келади» – Ирландия бош вазири

Ирландия бош вазири Михол Мартин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронни «тош асрига қайтариш» ҳақидаги кескин баёнотини танқид қилди.

2 апрел куни Newstalk радиосига берган интервьюсида Мартин бундай риторика мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, уруш энг аввало оддий инсонларга ҳалокат олиб келишини айтди.

«Биз биламизки, Эрон режими репрессив. Аммо бу уруш режимга алоқаси бўлмаган оддий одамларга ўлим ва вайронагарчилик келтирмоқда», – деди у.

Мартиннинг таъкидлашича, урушда иштирок этмаган фуқаролар ҳам хавфсизликка ҳақли ва ҳар қандай ҳарбий риторика шу омилни инобатга олиши керак.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг