Дания бош вазири: Гренландия сотилмайди
Дания бош вазири Метте Фредериксен Доналд Трампни Гренландиянинг АҚШга қўшилиши ҳақидаги баёнотларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Фредериксен Трампнинг оролнинг стратегик зарурлиги ҳақидаги даъволарини рад этди.
«АҚШ Гренландияни ўз назорати остига олиши кераклиги ҳақида гапиришдан ҳеч қандай маъно йўқ. Дания Қироллигининг учта қисмидан биронтасини аннексия қилишга АҚШнинг ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ», — дея таъкидлади Фредериксен.
У Гренландия халқи «сотилмаслиги»ни аниқ кўрсатганини ҳам қўшимча қилди.
Фото: Christian Klindt Soelbeck/REUTERS


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter