ФҚБ қидирув эълон қилди — топганга 7 млн доллар!
ФҚБ бир одамни топганга 7 млн доллар мукофот бермоқчи, деб хабар берди WSJ. АҚШ расмийларига кўра, бу Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга жуда керакли одам.
Шимолий кореялик банкир Сим Хён Соп, америкалик расмийларига кўра, Ким Чен Ин режими манфаатлари йўлида пул ювиш ва халқаро санкцияларни четлаб ўтишда муҳим рол ўйнайди. У молиявий оқимлар, чунончи, криптовалюталарни назорат қилади, яширин ишчилар ва кибержиноятлардан тушган пулларни КХДРнинг асбоб-ускуналар сотиб олиш ва қуролланиш дастурларига йўналтириб келади.
Тергов маълумотларига кўра, Сим Хён Соп схемаси орқали ўн миллионлаб доллар ювилган, уларнинг бир қисми АҚШнинг йирик банкларидан ўтган. Қаттиқ санкцияларга қарамасдан, КХДРнинг хориждаги хуфия банкирлар тармоғи Пхенянни жаҳон молия тизимига боғлаб турибди.
Тахминларга кўра, Сим Хён Соп Хитойда яширинган, аммо бу ерга америкалик амалдорларнинг қўли етмайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter