Германия Исроилга қурол экспорти тақиқини бекор қилади
Zeit нашрининг хабар беришича, Германия ҳукумати 24 ноябрдан бошлаб Исроилга қурол экспортига қўйилган чекловларни бекор қилади.
Ҳукумат қурол экспорти бўйича индивидуал ишларни қайта кўриб чиқади ва шунга мос равишда жавоб беради. Немис ҳукумати вакили Штефан Корнелиус бу қарорга минтақадаги вазиятнинг барқарорлашиши сабаб бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ битими амал қилмоқда.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ижтимоий тармоқларда Германия канцлери Фридрих Мерцга миннатдорчилик билдирди ва бошқа давлатларни Германиядан ўрнак олишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Мерц Ғазо секторидаги вазият туфайли Исроилга қурол экспортини тўхтатишини эълон қилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter