Трамп: Эрон бўйича «10 бандли тинчлик режаси» – уйдирма
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокараларга оид ОАВда тарқалган 10 бандли тинчлик режасини рад этди.
У ижтимоий тармоқдаги баёнотида «The New York Times» ва CNN нашрларини танқид қилиб, улар эълон қилган режани «бутунлай уйдирма» деб атади.
Трампнинг таъкидлашича, ушбу 10 банднинг барчаси «ёлғон ва сохта маълумот» ҳисобланади. Шу билан бирга, у журналистларни кескин танқид қилди.
Аввалроқ, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчи томонларнинг музокаралари учун асос сифатида «АҚШ томонидан 15 бандли таклиф асосида музокара ўтказиш бўйича илтимоси ва Эроннинг 10 бандли таклифи АҚШ президенти томонидан қабул қилингани» ҳақида баёнот берган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter