Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангарондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Оҳангарондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Оҳангарондаги савдо дўконларидан бирига милтиқ билан кириб, сотувчига тан жароҳати етказгани акс этган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 22 октябр куни, туманнинг «Кўксарой» МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли Р.Қ (эркак), шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш (аёл)нинг ёнига, ўзига тегишли ов қуроли, (2021 йилдан, Овчилик жамиятига аъзо) билан келиб, ўрталаридаги низо сабабли аёлга таҳдид қилган ва уриб тан жароҳати етказган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.

Унга 2021 йилдан берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган.

Жабрланувчи, Н.Ш (аёл)нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, жорий йил 11 ноябрда олинган СТЭ хулосасига кўра аёлда (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.

Ҳозирги кунда ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олиниб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг