Энергетика вазирлиги метан заправкалар бўйича янги маълумот тақдим этди
Эртага, 23 декабр соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча метан заправкалар одатдаги режимда фаолият юритади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Бунинг асосий сабаби — газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда метан заправкаларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни ҳам шохобчалар 10:00дан 16:00га қадар фаолият юритди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter