Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво, айрим ҳудудларда қор ёғади

Бугун Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво, айрим ҳудудларда қор ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, шимолда айрим жойларда қорга айланади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10–15° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13–15° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3–8° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг