Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобил бозори кескин ўсди: савдо 7,6 трлн сўмга етди

Автомобил бозори кескин ўсди: савдо 7,6 трлн сўмга етди

2026 йил январ ойида автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи ва чакана савдо ҳажми қарийб 7,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 трлн сўмга ёки 31,9 фоизга ошган. Натижада бозорда талаб ва савдо фаоллиги юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Сўнгги йиллар кесимидаги динамика ҳам ўзгарувчанликни кўрсатади. Жумладан, 2023 йил январда 3,9 трлн сўм бўлган ҳажм 2024 йилда 7,1 трлн сўмга етган, 2025 йилда эса 5,7 трлн сўмга тушган.

Бундан ташқари, 2026 йил январ ойида транспорт хизматлари ҳажми 15,6 трлн сўмдан ошган. Таркибий жиҳатдан автомобил транспорти 50,9 фоиз билан етакчилик қилмоқда. Қолган улуш ҳаво транспорти 13,5 фоиз, ёрдамчи фаолият 14,5 фоиз, қувур транспорти 10,4 фоиз ва темир йўл транспорти 10,7 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг