Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Божхона тўловларини ундириш тартиби соддалаштирилади

Божхона тўловларини ундириш тартиби соддалаштирилади

Жорий йил 17 декабр куни Президентнинг «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–250-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказишда қуйидаги асосларга кўра божхона органларини хабардор этиш йўлга қўйилади:

  • божхона органлари ахборот тизимида шахснинг божхона назоратидаги автотранспорт мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлса;
  • шахс божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки бузиш хавфи мавжуд бўлса.

2026 йил 1 июндан:

  • тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
  • божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг бош таъминоти туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизимининг натижаларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этилади.

2026 йил 1 июлдан божхона аудити доирасида:

  • аудит ўтказилиши режалаштирилган тадбиркорга йўл қўйган камчиликлари тўғрисида олдиндан хабар берган ҳолда тадбиркорнинг ўзи томонидан уларни бартараф этиш имкониятини берувчи «маслаҳатчи аудитор» тамойили йўлга қўйилади;
  • божхона органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган божхона назорати натижалари тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда инобатга олинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг