Бухородан Новосибирскка янги авиқатнов йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаро авиацияси тарихида яна бир янги парвоз: Бухоро – Новосибирск – Бухоро халқаро авиақатнови расман йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро халқаро аэропорти директори ўринбосари Ҳасан Саъдуллаев маълум қилди.
Таъкидланишича, жорий йилда Бухоро вилоятига 3,5 миллион хорижлик сайёҳ ташрифи назарда тутилган. Уларнинг катта қисми ҳаво йўллари орқали қатнайди. Маълумки, Бухоро халқаро аэропорти орқали Ўзбекистон шаҳарларидан ташқари, Москва, Истанбул, Дубай, Жидда, Олмаота каби йирик шаҳарларга мунтазам рейслар парвози мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.
«Бухоро – Новосибирск – Бухоро» парвозининг ҳам йўлга қўйилгани қадим шаҳар ва Сибир ўлкаларини тўғридан-тўғри боғловчи янги йўналиш бўлиб хизмат кўрсатади.
Билдирилишича, ушбу рейс ҳафтанинг ҳар жума кунида, яъни бир ойда тўрт маротаба ҳар икки мамлакат аэропортларидан парвозга кўтарилади.
Ҳасан Саъдуллаевнинг айтишича, 2024 йилда вилоятга россиялик сайёҳлар сони 50 минг атрофида бўлган. Қўшимча 2 та рейснинг йўлга қўйилиши билан ўтган йили Россиядан 350 мингдан ортиқ меҳмон келган.
— Бу рақамлар, қарийб, 7 баробарга кўп, дегани. Эътиборли томони, уларнинг 30 фоизга яқинини, айнан, Сибир ўлкалари аҳолиси ташкил қилмоқда. Жорий йилги режа эса қарийб, 500 мингга яқин. Демак, талабга яраша тақдим қилинаётган таклифни истиқболли лойиҳа, дейиш мумкин,—дейди ўринбосар.
«Бухоро – Новосибирск – Бухоро» йўналишининг очилиши мамлакатда амалга оширилаётган транспорт сиёсати, халқаро ҳамкорлик ва иқтисодий очиқлик тамойилларининг яна бир амалий ифодасидир. Бу Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва минтақавий тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.
—Ўзбекистон аэропортида янги қатнов очилгани ва ушбу йўналишда биринчи йўловчилар қаторида эканимдан жудаям хурсандман. Бухоро ҳақиқатанда, гўзал ва мафутнкор шаҳар экан. Меҳмондўст, самимий, очиқкўнгил одамларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳаммаси учун раҳмат, Ўзбекистон!—дейди илк парвозчилардан бири Анастасия Иванова.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter