«Буюк тормозланиш»: Хитой автомобил бозоридаги инқироз ёки BYD ўз «тожи»ни қўлдан бой бериши сабаблари нимада?
2026 йил феврал ойи Хитойда аномал совуқ келди — бу ерда гап об-ҳаво ҳақида эмас. Дунёнинг иккинчи иқтисодиёти ва сайёрадаги энг йирик автомобил бозори учун бу ой кўп йиллик юксалиш байрамидан кейин оғриқли турғунлик даври бўлди. CAAMнинг сўнгги маълумотларига кўра, сотувлар 15,2 фоизга қулади, бу эса таҳлилчиларни бош қашлашига, дилерларни эса тўлиб-тошган омборларга хавотир билан қарашга мажбур қилди.
Феврал депрессияси рақамларда. Хитой электромобиллари энди давлат субсидияларисиз «юрмаяптими»?
Бозор 1,8 млн донагача чўкди. Агар тижорат транспорти сегментида йил бошидаги аввалги муваффақиятлар ҳисобига ҳали ҳам ҳаёт давом этаётган бўлса, йўловчи сектори (-15,4 фоиз) совиб бораётган двигателга айланмоқда.
Феврал коллапси сабаблари. Салбий омиллар «комбо»си ишга тушди:
- «Енгилликлар» даври тугади: электромобиллар (NEV) учун солиқ имтиёзлари якунланди ва trade-in субсидиялаш давлат дастурлари қисқарди.
- Тақвимдаги «тузоқ»: Хитой Янги йили бу йил узоқ ва ойнинг иккинчи ярмида нишонланди, бу эса автосалонларга атиги 16 иш куни қолдирди.
- Ортиқча ишлаб чиқариш инқирози: талабнинг катта қисми 2025 йил охирида қондирилган бўлиб, бу эса ҳозирги шароитда бозор бартараф эта олмайдиган ғайритабиий юқори базани яратди.
Хитойдаги топ-20 автомобил брендлари (улгуржи сотув, 2026 йил феврал)
Титан фожиаси: BYD билан нима юз бермоқда?
Ойнинг асосий шов-шуви — бу бозорнинг қулаши эмас, балки BYDнинг ҳалокатли таназзули бўлди. Кечагина мустаҳкам бўлиб туюлган Хитойнинг асосий «электр истеҳкоми» том маънода жарликка қулади. Бренд сотувлари ақл бовар қилмас даражада 64,3 фоизга камайди.
Рақамлар худди фронтдан олинган маълумотдек кўринади: бир пайтлар хит бўлган Seagull ва Qin Plus моделлари мос равишда 78 фоиз ва 73 фоиз сотув ҳажмини йўқотди. Ҳатто энг яхши Song Pro ҳам умумий рейтингда атиги 27-ўринга кўтарилди, холос.
Бу нима? Империянинг қулаши ёки вақтинчалик танаффусми? Мутахассисларнинг фикрича, BYD ўз агрессиясининг асирига тушиб қолган. Афтидан, компания ўзи бошлаган «омон қолиш учун нархлар уруши»да ютқазмоқда: дилерлар энди нархларни пасайтира олмайди, доимий чегирмаларга ўрганган харидор эса шунчаки аввалги нархларга эътибор бермай қўйди. Энди март ойи ҳал қилувчи паллага айланиши керак: агар BYD ортга қайтмаса, эҳтимол, бизни даврлар ўзгариши кутмоқда.
Култепа узра янги қаҳрамонлар
Умумий тушкунлик фонида «ёмғир остида рақсга тушаётганлар» ҳам бор.
Geely чоракка пастлаган бўлса-да, биринчи ўринни сақлаб қолди. Унинг Galaxy суббренди ўсиб бормоқда ва Xingyuan модели яна мамлакатда 1-рақамли бестселллерга айланди.
Tesla ҳайратланарли чидамлиликни кўрсатди (+42,7 фоиз), Y модели эса шуҳратпараст Xiaomi YU7ни сиқиб чиқариб, иккинчи ўринга кўтарилди.
Ойнинг асосий ютуғи — ишлаб чиқариш бошланганидан атиги беш ой ўтгач топ-10 га кирган янги Li i6 кроссовери (рекордли 6-ўрин). Бу бозор учун жиддий сигнал: агар харидорга шунчаки «навбатдаги электричка» эмас, балки янги технологик маҳсулот таклиф қилинса, у ҳали ҳам тўлашга тайёр.
Хитой автомобил бозоридаги топ-10 модел (2026 йил феврал)
Омборлар тўлиб-тошган, экспорт эса нажот бўлмоқда
Хитой ичида вазият хавотирли тус олган: омборларда сотилмай қолган автомобиллар захираси 3,57 млн донага етган (бир йил аввал 580 минг донага тенг эди). Бу демпингнинг янги оқимини қўзғатиши мумкин бўлган «секин ҳаракатга келувчи мина» ҳисобланади.
Хитой хўжайинларининг оптимизм учун ягона сабаби — хориж. Ички бозор қисқараётган бир пайтда, экспорт «космосга қараб учмоқда»: йўловчи автомобиллари учун +58 фоиз. Бутун дунё Хитой машиналарини «ҳазм қилишда» давом этмоқда, Хитойликларнинг ўзи эса танаффусга чиқди.
Натижа қандай бўлади?
Феврал ойи якунлари бир ҳақиқатни тасдиқлади: Хитойда тартибсиз ва осон юксалиш даври тугади. Бозор етилмоқда, шафқатсизлашмоқда ва ҳатто BYD каби гигантларнинг хатоларини ҳам кечирмайди. Олдинда бизни март ойи натижалари кутмоқда — айнан у тизимдаги вақтинчалик носозликми ёки маҳаллий брендлар учун узоқ муддатли «музлик даври»нинг бошланишими, барчасини ойдинлаштириб беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter