Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дарёда чўкаётган болани қутқарган ФВБ ходими тақдирланди

Дарёда чўкаётган болани қутқарган ФВБ ходими тақдирланди

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, майор Ҳусниддин Шараповга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва пул мукофотини топширди.

Маълумот учун, воқеа жорий йилнинг 23 май куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлган. Ҳодиса маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинган эди.

Соат тахминан 17:00 ларда Китоб туманининг «Боғбон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсига 9 ёшли бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётиб, мувозанатини йўқотган ҳолда тушиб кетган.

Шу вақтда яқин атрофда бўлган майор Ҳусниддин Шарапов вазиятнинг жиддийлигини англаб, ҳеч иккиланмасдан дарёга сакраган. У тезкор ҳаракат қилиб, болани сувдан олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Қайд этилишча, аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан уни «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг