Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат органи ёки мансабдорнинг ноқонуний қарори ва ҳаракатсизлигидан етказилган зарар қопланади

Давлат органи ёки мансабдорнинг ноқонуний қарори ва ҳаракатсизлигидан етказилган зарар қопланади

Сенатнинг 14-ялпи мажлисида «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида» ги қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қайд этилганидек, ҳозирга қадар бундай муносабатлар 10 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келган. Бироқ зарарни қоплаш бўйича ягона ва аниқ механизм мавжуд эмас эди. Айниқса, давлат бюджети ҳисобидан тўловларни амалга ошириш тартибининг аниқ белгиланмагани амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқарган.

Қонунга кўра, давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарни қоплашнинг ягона ҳуқуқий тартиби жорий этилади. Зарар давлат томонидан қопланганидан сўнг, айбдор шахсга нисбатан регресс тартибида маблағни ундириш механизми ҳам белгиланмоқда. Бу давлат харажатларини қайтариш имконини беради.

Мазкур жараёнда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари айбдор шахс ишлаётган ёки ишлаган давлат органига талабнома киритиши мумкин.

Қабул қилинган ҳужжатда қонунийлик, инсон ҳуқуқлари устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик каби асосий принциплар алоҳида мустаҳкамланган. Шунингдек, мулкий зарарларни қоплаш учун махсус ҳудудий жамғармалар шакллантирилиши ва уларнинг манбалари аниқ белгилаб берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг