Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлатлар ўрнига сунъий интеллект моделлари урушга киришса нима бўлади?

Давлатлар ўрнига сунъий интеллект моделлари урушга киришса нима бўлади?

Фото: OpenAI

Дунёни сунъий интеллект бошқарса нима бўлади? Лондон Қироллик коллежи олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот бу саволга анча ваҳимали жавоб берди: агар жилов сунъий интеллект (СИ) қўлига ўтса, дунё ядровий ҳалокат ёқасига келиб қолиши мумкин. Чунки СИда инсонга хос ахлоқ ва қўрқув ҳисси йўқ.

Олимлар давлатларнинг ролларини сунъий интеллект моделларига топшириб, геосиёсий низоларни симуляция қилишди.

Давлатлар (етакчилар) ролида — GPT-5.2, Claude Sonnet 4 ва Gemini 3.

Клод — энг зўр, Жемини — энг шафқатсиз

21 та сценарий асосидаги симуляцияларда нейротармоқлар ядровий зарбалар билан таҳдид қилди. Тактик ядро қуроллари 95 фоиз ҳолатларда қўлланилди, аммо ҳеч бир томон таслим бўлмади.

Моделларнинг ўзини тутиши:

Claude: Барча сценарийларда ғалаба қозонди. У кўпроқ ядровий зарбалар бериш билан таҳдид қилса-да, лекин буни доим ҳам амалга оширмади.

GPT-5.2: Дастлаб тинчликпарвар стратегиядан фойдаланди. Вақт қисқарган сари, у тажовузкор бўлиб, рақибларни ёлғончиликда айблай бошлади.

Gemini: Энг шафқатсиз позицияни эгаллаган. У ҳар бир мунозаранинг бошиданоқ, музокараларсиз, «ядровий уруш» стратегиясини танлади.

Юқорида таъкидланганидек, иштирокчиларнинг бирортаси ҳам чекинмади, таҳдидлар эса фақат 14 фоиз ҳолатлардагина тийиб турувчи таъсирга эга бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, бундай кескин хулқ-атворни одатда матн ёзиш ва ўқишда ёрдам бериш учун ишлатиладиган моделларнинг ўзлари намойиш этди: мазкур шароитда уларнинг барчаси эскалацияни (кескинликни) танлади ва тўхтамади.

Олимларнинг хулосасига кўра, сунъий интеллект тизимлари учун «ғалаба» тушунчаси инсондан устун. Шу боис улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш инсоният келажагини хавф остига қўяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг