Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппинда даҳшатли тўфон: 85 киши ҳалок бўлди

Филиппинда даҳшатли тўфон: 85 киши ҳалок бўлди

Бу йилги энг кучли тайфунлардан бири Филиппин ҳудудларига зарба берди. 

Калмаэги тайфуни сабаб энг гавжум марказий Себу оролидаги бутун шаҳарларни сув босди, натижада камида 49 киши ҳалок бўлди. BBC хабар беришича, яна 75 киши бедарак йўқолган ва 17 киши жароҳатланган. 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, табиий офат камида 85 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва юз минглаб одамлар бошпанасиз қолди. Калмаэги (маҳаллий номи) бу йилги энг вайронкор тайфунлардан бири ҳисобланади. 

Ацрим давлат раҳбарлари Филиппин президенти Фердинанд Маркосга таъзия телеграммасини юборди, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади. 

Филиппин ҳар йили ўртача 20 та бўрон ва тайфунлардан азият чекади. Бу сўнгги воқеа кетма-кет иккита тайфун ўндан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва инфратузилма ва экинларга зарар етказганидан бир ой ўтгач содир бўлди. 30 сентябрь куни Филиппиннинг марказий қисмида 6,9 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, натижада ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва жароҳат олди. Себу ҳам энг катта зарар кўрди. Тайфун аввал Ветнам, кейин эса Таиланд томон ҳаракатланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг