Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ласетти» бакидан 11 килодан зиёд наркотик чиқди

«Ласетти» бакидан 11 килодан зиёд наркотик чиқди

Видеодан скриншот

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги «Равот» чегара-божхона постига Тожикистондан кириб келган «Ласетти» автомобили бакига яширилган кўп миқдордаги гиёванд моддалар фош этилди.

Машина ҳайдовчиси (1979 й.т.) вилоятнинг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро.

Текширув чоғи автомашинанинг ёқилғи баки ичига соф оғирлиги 10 кг 739 гр гашиш, 412 гр марихуана ва 35 гр опий гиёҳвандлик воситалари ҳамда 6 945 дона «Royal» кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур шахс қамоққа олиниб, ҳолат юзасидан ЖК 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг