Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онлайн харидлар учун янги божхона тўловлари жорий этилади

Онлайн харидлар учун янги божхона тўловлари жорий этилади

ПҚ-136-сон Президент қарори билан 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида резидентлар ва норезидентлар томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун уларни вақтинча сақлашга мўлжалланган бонд омбори фаолияти йўлга қўйилади.

Унга кўра:

  • бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
  • бонд омборидан товарларни сотиш махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
  • бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ҳамда ушбу товарларни жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун чакана сотишга рухсат берилади;
  • республика ҳудудидан бонд омборига махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришга рухсат этилмайди, бундан республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун мўлжалланган товарлар мустасно.

Ҳужжатга мувофиқ, энди бонд омборларидан товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотишда 5 та позициядаги товарлар, жумладан, смартфон, ноутбук, планшет, колонка, миксер, шарбат чиқаргич, соч қуритиш ускунаси, электр чойнак, мультипиширгичлар, дазмол ва бошқа товарлар бонд омборидан товарларни сотиш махсус электрон савдо платформаси орқали харид қилинганда, 5 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови тўланади.

Шунингдек, бонд омборидан товарларни сотиш махсус электрон савдо платформаси орқали харид қилинган 30 та позициядаги товарлар, жумладан, кийим-кечаклар, пойабзал, соатлар, хотира қурилмалари, қувватлагич, фонар, қулоқчин, монитор ва проекторлар, видеоўйин аппаратлари каби товарлар учун эса қўшилган қиймат солиғи ва 3 фоиз миқдорида божхона божи тўланади.

Шу билан бирга, ойига 200 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш тартиби сақланиб қолади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг