Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон мундиал қуръасида қайси саватчадан ўрин олгани аниқ бўлди

Ўзбекистон мундиал қуръасида қайси саватчадан ўрин олгани аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада қайси саватчадан ўрин олгани маълум бўлди. 

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа саватчалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватчадан ўрин олди. 

Ушбу саватчадан Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Қатар, ЖАР, Саудия Арабистони каби жамоалар ўрин олган. 

Эслатиб ўтамиз, мундиалга қуръа ташлаш маросими 5 декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган The Kennedy Center мажмуасида ўтказилади. Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг