Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Фото: iStock

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имконияти муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Филиппиннинг Эрондаги элчиси Роберто Манало билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги, кимё ва озиқ-овқат саноати ҳамда туризм соҳаларида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. Шунингдек, икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Туризм ва транспорт алоқаларини ривожлантириш доирасида Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Бундан ташқари, туризм соҳаси вакилларининг ўзаро танишув сафарларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг