Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Франция фуқаро авиациясида алоқаларни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Франция фуқаро авиациясида алоқаларни кенгайтиради

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябр куни Транскаспий транспорт йўлаги бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция Республикаси транспорт вазири Филипп Табарони қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил март ойида Парижга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шериклик, айниқса, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда фуқаролик авиациясида алоқаларни кенгайтириш, транспорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шу жумладан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон – Франция университети имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг