Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Баликесир журналистлар жамияти билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Баликесир журналистлар жамияти билан ҳамкорлик қилади

Фото: Журналистлар уюшмаси

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вакиллари Туркиянинг Баликесир шаҳрида Баликесир журналистлар жамияти ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов мамлакатларимиз ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорлик ривожланаётганини таъкидлаб, Жамият раҳбарияти ва унинг аъзоларини сана билан табриклади.

Маросим доирасида Балыкесир журналистлар жамияти раиси Семра Аман Акюрак билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Жамият ва Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишилди. 

Мулоқотда ўзаро ҳамкорлик турли йўналишларни қамраб олиши мумкинлиги қайд қилинди. Хусусан, журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва янги технологиялар бўйича ўқувларни биргаликда ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ҳамкорлик доирасида Бухоро ва Баликесир шаҳарларида медиафорумлар ўтказиш, журналистлар ва медиа ходимлари учун семинар-тренинглар, мастер-класслар ва онлайн таълим дастурларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатлари, тарих, маданият, адабиёт, туризм, иқтисодиёт ва гуманитар алоқаларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритишга қаратилган қўшма медиа лойиҳалар муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, келгусида журналистика этикаси, ишончли ва холис ахборот тарқатиш, фактларни текшириш, медиа саводхонлик ва дезинформацияга қарши кураш соҳаларида ҳамкорлик қилиниши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг