Ўзбекистонда қайси йўналишдаги саноат корхоналари кўп?
2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 61,1 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Миллий статистика қўмитасига кўра, ушбу корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади.
Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 12,2 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич мазкур тармоқнинг ички бозор талаби ва экспорт имкониятлари юқори эканини кўрсатади.
Шунингдек, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида 8,5 мингта корхона мавжуд. Кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6,1 мингта корхона фаолият юритмоқда. Бу соҳадаги ўсиш енгил саноатни диверсификация қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ.
Тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш йўналишида 5 мингта корхона қайд этилган. Мебел ишлаб чиқариш соҳасида 4,2 мингта, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда эса 3,8 мингта корхона фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар сони 2,9 мингтани ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter