Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 73 млрд долларга етди
2025 йил январ–ноябр ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 72,8 млрд АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг январ–ноябрига нисбатан 13 018,4 млн АҚШ долларига ёки 21,8 фоизга кўпайди.
ТСАда экспорт ҳажми 30 млрд 894,8 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январ–ноябр ойларига нисбатан 26,2 фоизга ўсди) ва импорт ҳажми 41 млрд 885,4 млн АҚШ долларига (18,7 фоиз ўсиш) етди. Ҳисобот даврида ташқи савдо баланси 10 млрд 990,6 млн АҚШ доллари миқдорида манфий салдо билан шаклланган.
Импорт ҳажми эса 41 млрд 885,4 млн АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,6 фоиз), саноат товарлари (15,7 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,2 фоиз) ҳисобига тўғри келди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Экспорт таркибида товарлар улуши 72,6 фоизни ташкил этиб, унда асосан саноат товарлари (11,3 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,7 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (6 фоиз) ва ҳар хил тайёр маҳсулотлар ҳиссаси юқори (5 фоиз) бўлди.
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия (13 фоиз), Хитой (6 фоиз), Афғонистон (4,3 фоиз), Қозоғистон (4,3 фоиз), Туркия (3,3 фоиз), Франсия (2,5 фоиз), БАА (2,1 фоиз), Қирғиз Республикаси (1,8 фоиз), Тожикистон (1,7 фоиз) ва Покистон (1 фоиз) каби давлатлар бўлди. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 40 фоизни ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter