Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» қалин туман сабаб огоҳлантириш эълон қилди

«Ўзгидромет» қалин туман сабаб огоҳлантириш эълон қилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» қалин туман сабаб аҳолига мурожаат қилди

2026 йил 8 январ соат 22:00 ҳолатига кўра, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида туман кузатилмоқда. 

Мазкур ҳолат 9 январ куни эрталабки соатларга қадар, Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида эса кун давомида сақланиб қолади. 

Қайд этиш жоизки, Бухоро, Қарши, Термиз, Тошкент, Наманган ва Андижон шаҳарларида кўриниш масофаси 50–100 метрни ташкил этмоқда. 

«Ҳурматли юртдошлар! Республикамиз ҳудудларида қалин туман тушиши ва ҳаво инверсияси ҳолати юзага келгани сабабли, йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади ташкилот хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг