Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда йирик махсус майнинг зонаси ташкил этилади

Қорақалпоғистонда йирик махсус майнинг зонаси ташкил этилади

Ўзбекистонда криптоиқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган янги ташаббус амалга оширилмоқда. ПҚ–143-сонли Президент қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади.

Қарорга кўра, мазкур махсус зона ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди белгиланган. Ушбу зона доирасида майнинг учун ягона электр энергетика тизими, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда водород электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланишга рухсат берилади.

Махсус зона иштирокчиларига крипто-активлар билан операциялар амалга ошириш бўйича кенг ҳуқуқлар берилган. Жумладан, майнинг натижасида олинган крипто-активлар миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали сотилиши мумкин. Шунингдек, уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлаш ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилишга рухсат этилади.

Мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш мақсадида «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси ташкил этилади. Майнинг фаолиятини тартибга солишда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ишчи орган сифатида белгиланди.

Талабгор юридик шахслар махсус зона резидентлиги ва фаолият юритиш учун рухсатнома олиш мақсадида дирекцияга мурожаат қилади.

Қарорга мувофиқ, 2035 йил 1 январга қадар зона резидентларининг майнинг фаолиятидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг