Россияда болакайни қутқариб қолган Хайрулла Ибодуллаевни Centrum Air ҳам тақдирлади
Бугун, 2026 йил 28 февраль куни Тошкент халқаро аэропортида Санкт-Петербургда кўрсатган жасорати билан барчанинг эътирофига сазовор бўлган ҳамюртимиз Хайрулла Ибодуллаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, етти ёшли болакайни қутқарган Хайрулла Ибодуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига биноан «Жасорат» давлат медали билан тақдирланган эди. Centrum Air авиакомпанияси ҳам қаҳрамонга беш йил давомида йўналишлар тармоғидаги барча парвозлар учун бепул чипталар тақдим этувчи шахсий сертификат топширди. Бундан ташқари, Centrum Holidays туроператори махсус совға — Хайрулла Ибодуллаевнинг ота-онаси учун Умра зиёратига йўлланма туҳфа этди.

Тантанали тақдирлаш маросими самимий ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш руҳида ўтди, ОАВ вакиллари эса қаҳрамон билан шахсан мулоқот қилиш имконига эга бўлишди.
Centrum Air ўз ҳамюрти билан фахрланади, инсоний қадриятларни доимо қўллаб-қувватлайди ҳамда Хайрулла ва унинг оиласига, шунингдек, барча йўловчиларга соғлик, омонлик ва хавфсиз саёҳатлар тилайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter