Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур блогер қамоққа ҳукм этилди

Россиялик машҳур блогер қамоққа ҳукм этилди

Юрий Дуд.

Россиялик машҳур блогер Юрий Дуд сиртдан бир йилу 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қамоқ муддати хорижий агентлар учун талабларни бузгани учун сиртдан тайинланди. 

Москванинг Басманний суди таъкидлашича, жазо муддати блогер Россияга экстрадиция қилинган ёки мамлакатда ҳибсга олинган пайтдан бошлаб ҳисобланади. У умумий тартибли колонияда ўтказилади. 

Медиазона маълумотларига кўра, жиноят иши Дудга хорижий агент ёрлиғисиз нашрлар учун илгари қўлланилган жарималар, шунингдек, 2025 йил май ойида учта пост асосида қўзғатилган. 

Бу мазкур ҳолат учун биринчи реал қамоқ муддати. Прокурор худди шу жазони сўраб, "сиёсий нафрат сабаби"ни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олишни сўраган эди. 

Дуднинг адвокати ишни аҳамиятсизлиги сабабли тугатишни сўради, постлар оддий масалаларга тегишли эканлигини ва шунинг учун сиёсий нафратни ташкил этмаслигини таъкидлади. 

Юрий Дуд россиялик журналист ва блогер. У 10 миллиондан ортиқ обуначиси бўлган "вДуд" Youtube канали туфайли кенг машҳурликка эришди. 2022 йилда у Россияда хорижий агент деб топилди, шундан сўнг у мамлакатдан чиқиб кетди. 

Шу йилнинг июл ойида Москванинг Басманний суди Дудни хорижий агентлар тўғрисидаги қонунга риоя қилмагани учун икки ойлик сиртдан ҳибсга олиш жазосига ҳукм қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг