Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ бош вазир ўлимга ҳукм қилинди — Бангладешда вазият яна оғирлашди

Собиқ бош вазир ўлимга ҳукм қилинди — Бангладешда вазият яна оғирлашди

Фото: Getty Images

Бангладеш ҳарбий суди собиқ бош вазир Шахй Ҳасинани ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар берди Reuters.

Шайх Ҳасина 2024 йилда талабалар намойишини шафқатсизларча бостиришда айбланган: БМТ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 1 400 нафаргача етиши мумкин. Ҳукм сиртдан чиқарилди: собиқ бош вазир 2024 йил августидан буён Ҳиндистонда яшаб келмоқда. Бундан ташқари, у инсониятга қарши бошқа жиноятлар бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинди.

Ҳасина ва унинг тарафдорлари айбловларни рад этиб, суд сиёсат қуролига айланганини даъво қилишмоқда.

Ўлим ҳукмидан сўнг Бангладеш пойтахти Даккада вазият оғирлашди: Dhaka Tribune газетаси ёзишича, тартибсизликларда камида 50 киши яраланган. Шаҳарнинг турли қисмларида ўт қўйиш, зўравонлик ва отишмалар билан бирга оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун: айни пайтда Бангладеш муваққат ҳукуматини тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус бошқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг