Тоғда йўқолиб қолган 4 ёшли бола кечаси топилди
Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудда йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик ҳолда топилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳодиса 13 апрел куни Оҳангарон туманида содир бўлган.
Маълум қилинишича, олти нафардан иборат оила дам олиш учун тоғга чиққан. Сайр давомида улар қорни кўриш мақсадида юқорига кўтарилган, аммо қайтишда болани у ерда қолдириб кетишган. Боланинг йўқолгани тахминан 40 дақиқадан сўнг маълум бўлган ва зудлик билан қутқарув хизматларига хабар берилган.
Ҳодиса юзасидан қидирув ишларига Тошкент вилояти қидирув-қутқарув гуруҳлари ҳамда «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси ходимлари жалб этилган. Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, қидирув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган. Қийин релеф ва тунги шароитлар операцияни янада мураккаблаштирган.
Натижада 14 апрел куни соат 00:20 да бола Олмалиқ махсус қидирув-қутқарув отряди томонидан топилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter