Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўқаевга муҳим ҳужжат топширилди: Қозоғистон — МДҲда биринчи

Тўқаевга муҳим ҳужжат топширилди: Қозоғистон — МДҲда биринчи

Фото: Akorda.kz

Бугун, 23 апрел куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус билан учрашди.

ЖССТ раҳбари Тўқаевга Минтақавий экологик саммитда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, мамлакатнинг иқтисодий ютуқларини ҳамда янги конституция қабул қилиниши билан амалга оширилаётган муваффақиятли сиёсий ислоҳотларни алоҳида эътироф этди, дейилади хабарда.

Мулоқот якунида Гебрейесус Тўқаевга муҳим ҳужжатни топширди. Унга кўра, Қозоғистонга дори воситалари айланмасини тартибга солиш соҳасида ЖССТнинг 3-даражали етуклик мақоми берилди. Бу миллий назорат тизимининг ишончлилиги халқаро миқёсда тан олинганини англатади.

Хабарга кўра, Қозоғистон бундай юқори даражага эришган МДҲдаги биринчи ва ЖССТ Европа минтақасидаги тўртинчи давлатга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг